Линклар

logo-print

Душанбеда сув заҳираларидан фойдаланиш муҳокама этилади


Душанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Тошкентдан Тожикистонга жўнаб кетди.

БМТ матбуот котиби ўринбосари Мирия Окабе Бош котиб Тожикистон президенти Имомали Рахмон ва бошқа мулозимлар билан қатор масалалар, “жумладан, Афғонистон, инсон ҳуқуқлари, иқлим ўзгариши ҳамда Марказий Осиёдаги сув заҳираларидан фойдаланиш устидаги тортишувлар”га оид масалалар бўйича музокара қилажагини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Роғун ГЭСини қуриш лойиҳаси устида юзага келган зиддият тобора кучайиб бормоқда.
Бу лойиҳага қарши чиқиб келаётган расмий Тошкент, агар Роғунда кўтарилиши кўзланаётган улкан тўғон битказилса, Ўзбекистонга келадиган сув оқими кескин камайишидан хавотир билдириб келмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун икки давлат ўртасидаги тарангликни юмшатиш борасида қандай рол ўйнаши мумкинлиги ноаниқ қолмоқда. Ҳозирча Бош котиб Туркманистон ва Ўзбекистон етакчилари билан музокаралар чоғида мазкур муаммо хусусида бетараф позицияни эгаллаб келди.
XS
SM
MD
LG