Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:06

Толибон Пешовардаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди


Расмий Вашингтон Покистоннинг Пешовар шаҳридаги АҚШ консуллигига қилинган ҳужумларни кескин қоралади.
Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс “АҚШ бу каби ҳужумларни кескин қоралайди”, дея таъкидлади.

Пешовардаги консуллик биносига қилинган ҳужум оқибатида камида етти киши, жумладан, ҳужумчилардан тўрт шахс нобуд бўлди.
Айтилишича, жангарилар иккита машинада консуллик ҳовлисига бостириб киришга уринган.

Пешовардаги ҳужум учун масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. Ҳаракат матбуот вакили Азам Ториқ Франс Пресс агентлигига телефон орқали берган баёнотида мазкур ҳужумни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларидаги жангариларга қарши қилинган “ҳаво ҳужумлари учун қасос”, дея атаган.

Айни пайтда, душанба куни Покистоннинг Пастки Дир туманида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 38 киши нобуд бўлди, 100 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, дунёвийлик тарафдори бўлган Амавий миллий партияси вакилларининг катта йиғини чоғида худкуш шахс ўзини портлатиб юборган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, Покистон ҳукумати бу каби портлашларда Толибон жангариларини айблаб келмоқда.

Покистон хавфсизлик кучлари ҳам мамлакатнинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда бир неча ойдан буён Ал-Қоида ва Толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG