Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:00

Шимолий Кавказда портлашлар давом этмоқда


Россия расмийларининг маълум қилишича, душанба куни Ингушетияда худкуш ҳужумчи амалга оширган портлашда икки милиция ходими ҳалок бўлган.

Россия ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Олег Елниковнинг айтишича, худкуш бомбачи ички ишлар бошқармаси биносига кирмоқчи бўлган ва уни эшик олдида тўхтатиб қолишганда, ўзини портлатиб юборган.

Ундан кейин бино яқинида қолдирилган машинага ўрнатилган бомба бир соат ўтар-утмас портлаши оқибатида бир киши жароҳатланган.

Ингушетиянинг Қорабулоқ туманидаги портлашлар Москва ва Доғистонда 50 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритган портлашлардан бир ҳафта ўтиб амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG