Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:14

Эронлик футболчи аёллар Олимпиадага қўйилмади


Эроннинг аёллар футбол терма жамоаси ёшлар орасидаги Олимпия ўйинларидан четлаштирилди. Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФАнинг бундай қарор қабул қилишига футболчиларнинг ҳижоб кийишини тақиқловчи қоидаси асос бўлди.

Осиё футбол уюшмаси расмий веб-саҳифасида эълон қилинган баёнотда Олимпия ўйинларига Эрон терма жамоаси ўрнига Таиланд жамоаси юборилиши айтилади.

Эрон миллий Олимпия қўмитаси ФИФА ва Халқаро Олимпия қўмитасини ҳижобни тақиқловчи қоидаларни қайта кўриб чиқишга чақирган эди.

ФИФА Бош котиби Жером Валке Эрон Олимпия қўмитасининг илтимосини рад қилди.
XS
SM
MD
LG