Линклар

Қадимги Ассур қалъаси Дажла дарёсига қулаши мумкин


Ҳозирги Ироқ ҳудудида жойлашган Қадимги Ассурия давлатининг маркази ҳисобланмиш қалъа Дажла дарёсига қулаши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Ироқ Маданият вазирлиги расмийлари.

Ироқ Маданият вазирлигининг Салоҳиддин вилояти бўйича мутасаддиси Муҳаммад ал-Жабурий Дажла дарёси аллақачон қадимги Ассур шаҳрининг 30 метр майдонини ювиб кетганини маълум қилди.

Қалаҳ Шарқат, яъни “Ернинг Қалъаси”, деб номланувчи шаҳарга милоддан аввалги 2500 йилда асос солинган.

Қалъа ва Қадимги Ассурия давлати номи Ассур худоси номидан олинган.
XS
SM
MD
LG