Линклар

Украинада НАТОга алоқадор гуруҳлар тугатилди


Президент Виктор Янукович Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши масалалари билан шуғулланган қўмита фаолиятини тўхтатди.

Янукович Украинанинг АҚШ етакчилигидаги ҳарбий блокка қўшилиши бундан буён долзарб масала эмаслигини айтди.

Бошқа бир ҳужжатда Янукович Украинанинг Евро-Атлантика интеграцияси масалалари билан шуғулланган ташкилотни ҳам тарқатиб юбориш ҳақида кўрсатма берган.

Бу икки идора тугатилиши Украина сиёсий ҳаётига жиддий таъсир этмаса-да¸ Янукович қарорининг Моква томонидан қўллаб-қувватланиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG