Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

ЕИ Туркия ва Арманистонни тезроқ ярашга чақирди


Европа иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Стефан Фюл Туркияни Арманистон билан ярашиш жараёнини тезлатишга чақирди.

Фюл Арманистон пойтахти Ереванда журналистларга Европа иттифоқига аъзо бўлишни хоҳлаган ҳар қандай давлатнинг ўз қўшнилари билан яхши алоқага эга бўлиши муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Стефан Фюл Туркия ва Арманистонни яраштиришда Европа иттифоқи ёрдам беришга ҳаракат қилишини айтди.

Арманистон ва Туркия ўтган йил октябрида дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ва чегарани очиш ҳақида келишув имзолаган.

Аммо икки давлат парламенти бир-бирини келишув шартларини ўзгартираётганликда айблаб¸ ҳужжат ратификациясини пайсалга солмоқда.
XS
SM
MD
LG