Линклар

Британияда сайлов куни маълум бўлди


Британия Бош вазири Гордон Браун Бэкинҳэм саройида Қиролича билан учрашганидан кейин сайлов қачон ўтказилишини эълон қилди.

- Қиролича парламентни тарқатиб юбориш ва сайловнинг 6 майда ўтказилишига рози бўлди, деди Бош вазир.

Сайловда молиявий бўҳрон шароитида мамлакат иқтисодиётнинг ҳозирги аҳволи белгиловчи масала бўлиши кутилмоқда.

Сўров натижалари мухолифатдаги марказ-ўнгчи Консерваторлар партиясининг 13 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келаётган марказ-сўлчи Меҳнат партиясидан бор оз олдинда эканини кўрсатган.

Британияда сўнгги бор умумий сайловлар 2005 йилда ўтказилган.
XS
SM
MD
LG