Линклар

Иккинчи худкушнинг ҳам шахси аниқланди


Россиялик терговчилар Москва метросида ўзини портлатган иккинчи худкушнинг асли шимолий кавказлик 28 яшар ўқитувчи Марям Шарипова экани аниқланганини хабар қилди.

29 март куни Москва метросида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида 40 киши нобуд бўлди, юздан ортиғи яраланди.

Марям Шарипованинг отаси терговчиларга фотосуратдаги аёлнинг ўз қизи эканини тасдиқлаган.

Россиялик мутахассислар биринчи худкуш аёл Россия кучлари томонидан ўлдирилган жанггарининг бева қолган 17 яшар рафиқаси Жаннат Абдураҳмонова эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG