Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:43

Бағдодда яна портлашлар содир этилди


Ироқ расмийлари пойтахт Бағдодда сешанба куни амалга оширишган қатор янги портлашлар оқибатида камида 36 одам нобуд бўлганини билдирди.

Пойтахт полицияси қўмондонлик маркази матбуот вакили¸ генерал-майор Қосим ал-Мусавийга кўра, портлашлар оқибатида бир неча бино вайрон бўлган¸ўнлаб одам яраланган ва бино деворлари остида қолиб кетган.

Икки кун олдин Бағдодда амалга оширилган қатор портлаш оқибатида 40дан ортиқ одам нобуд бўлган, 200дан ортиғи яраланган эди.

Ироқ ҳукумати ҳеч бир сиёсий гуруҳ ғалаба қозонмаган 7 март кунги парламент сайловидан кейин зўравонликлар кучайиши мумкиниги ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG