Линклар

Эрон Россиядан замонавий қурол сотиб олмоқчи


Теҳрон Россияни ўз ядровий иншоотларини ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиши мумкин бўлган “S-300” русумидаги ракета комплексини Эронга сотишга чақирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст журналистларга ўз ҳукумати “Россиянинг Теҳронга қурол сотмасликка оид Ғарб босимига ён бермаслигига ишонишини” айтди.

Ғарб давлатлари Теҳронни яширинча ўз ядровий қуролига эга бўлишга ҳаракат қилаётганликда айблаб келмоқда.

Эрон эса ўз ядровий дастурининг фақат тинч мақсадни кўзлаганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG