Линклар

Қирғизистонда норозилар вилоят ҳокимлигини эгаллади


Қирғизистоннинг Талас вилоятида уюштирилган мухолифат қурултойи иштирокчилари вилоят ҳокимияти биносини ишғол қилдилар.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, бинонинг эгаллаб олинишига милиция ходимлари қаршилик қилмаган.

Бироқ ИТАР ТАСС ахборот агентлигининг билдиришича, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Раҳматулла Аҳмедов бир неча ўн кишининг ҳокимият биносини эгаллаб олингани ҳақидаги маълумотни рад қилган.

Бу воқеа президент Қурмонбек Бакиев бошчилигидаги ҳукуматнинг мухолифатга босими кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлди.

Мухолифат ҳукуматни мустақил ахборот воситаларини йўқ қилишга уринаётганлик ва коррупцияга кенг йўл очаётганликда айбламоқда.

Қирғизистонда мухолиф партиялар шу пайтгача қатор норозилик намойишлар ўтказди. Навбатдаги намойишнинг 7 апрел куни ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG