Линклар

Афғонистонда тўрт киши НАТО ҳужумидан нобуд бўлди


НАТО кучлари Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида бир уйни бомбардимон қилди.

Оқибатда тинч аҳолидан тўрт киши ва жанггари эканликда гумон қилинган яна тўрт шахс нобуд бўлди.

НАТО эълон қилган баёнотда билдирилишича, душанба куни Наҳри Саррад туманида жанггарилар НАТО ва Афғонистон хавфсизлик кучларини ўққа тутганидан сўнг учқичлар ўша уйни бомбардимон қилган.

Ҳозирда НАТО ва Афғонистон расмийлари биргаликда воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG