Линклар

logo-print

Россия АҚШни огоҳлантирди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ билан эришилган келишувдан чиқиш ҳуқуқига эга эканини айтди.

Лавров Европада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизимини барпо этишга оид АҚШ режасини Россия “мустақил равишда ўрганиб чиқишини” маълум қилди.

- Агар ушбу режанинг бажарилиши борасидаги кузатишларимиз унинг стратегик ракета ҳужумидан мудофаа даражасига чиққанини кўрсатса ва ҳарбий мутахассисларимиз уни Россиянинг стратегик кучларига таҳдид деб баҳоласа, биз янги келишувдан чиқиш ҳақидаги банддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўламиз, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

АҚШ бу режанинг Европани Яқин Шарқ, хусусан Эроннинг ракеталаридан ҳимоялаш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлаб келмоқда.

8 апрел куни Прага шаҳрида АҚШ ва Россия президентларининг ядровий қуроллар сонини 1 550 тадан қисқартиришни назарда тутган СТАРТ номли янги шартномани имзолаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG