Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:59

Қирғизистон Бош вазири ҳоким гаровда эканини рад қилди


Қирғизистонда мухолифат тарафдорлари Талас вилоят ҳокимияти биносини эгаллаб олди.

Бу маълумотни тасдиқлаган Қирғизистон Бош вазири Дониёр Усенов¸ айни пайтда вилоят ҳокимини норозилар гаровга олганини рад қилди.

Бош вазир тартиб ўрнатиш учун Таласга 100 нафар милиция ходимидан иборат қўшимча куч жўнатилишини айтди.

Ундан олдин мухолифатдаги Ота-Макон партиясининг вилоят бўлими бошлиғи Койсун Курманалиева вилоят ҳокимияти биносида туриб Ройтерс ахборот агентлигига “ҳукумат идоралари ишғол қилингани ва вилоят ҳокими ҳам ўша ерда гаровга олинганини” айтган эди.
XS
SM
MD
LG