Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:41

Ўзбекистонда доллар муттасил кўтарилмоқда


Айни кунларда¸ 100 АҚШ долларига қарийб 250 минг ўзбек сўми берилмоқда.
Айни кунларда¸ 100 АҚШ долларига қарийб 250 минг ўзбек сўми берилмоқда.

6 апрел куни Ўзбекистон бозорларида, хусусан Фарғонада 1 АҚШ доллари 2400 сўмга сотилди. Шундай қилиб, 1 январдан буён ўтган 3 ой ичида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан қора бозорда 20 фоизга қадрсизланди.

Валюта бозоридаги вазият тўғрисида фарғоналик пулфурушлардан бири билан гаплашдик.

Озодлик: Курс қанақа бўлаяпти шу кунда?

- Бозорлар ҳозир 240-242-243 минг бўлаяпти. (243 000 ўзбек сўми = 100 АҚШ $) Янги йил куни 198-200 минг эди.

Озодлик: Демак¸ январ¸ феврал¸ март ойларида 400 га ошибдида-а?

- Янги йилдан бери 45 мингга кўтарилдида. Энди ҳозир 60 мингга чиқади деган гап бўлаяпти.

Озодлик: Менимча¸ долларнинг нархи жуда тез кўтарилаяпти. Ë унақа эмасми?

- Жуда тез кўтарилаяпти. Унчалик кўтарилмас эди. Оз-оз кўтарилиб¸ орқага қайтиб кўтарилиб турарди. Ҳозир тўхтамасдан кўтарилаяптида¸ дейди фарғоналик валютафуруш.

Фарғоналик оддий валютафурушнинг фикрича, пул бозоридаги бу тенденция хавфлидир.

- Шунақа аҳвол яна бир-икки ой давом этса¸ майда савдогар¸ тадбиркорларнинг ҳаммаси ўтириб қолади. Олиб келган молини олдинги олган нархига сота олмасдан тўхтаб қолаверадида. Ҳаммаси валютага иш қиладида. Ўзбек пулига сотади¸ лекин валютага олиб келади молни. Қозоғистондан ҳам¸ Қирғизистондан ҳам¸ бошқа жойдан ҳам валютага олиб келади молни¸ дейди фарғоналик валютафуруш.

Суҳбатдошимизнинг фикрича, чет эл валютаси қадри баландлаш суръати сабаблари будир.

- Шахсан мениг фикрим¸ республикамизда валюталаримиз бошқа нарсаларимизга кетаяпти, шекиллида. Халқ учун¸ майда тадбиркорлар учун сотув тўхтатилган. Маълум бир миқдорни мўлжаллаб валюта алмаштириш шаҳобчаларида сотиб турса¸ кўтарилмайди. Кунига бир миллионми¸ икки миллионми республикада майда тадбиркорлар йўқ бўлиб кетмаслиги учун. Тадбиркорларнинг орқасида халқ яшаяптида. Шунинг ҳисобини олиб туриб сотилиб турса¸ шунинг ҳисобига доллар кўтарилмасдан ушлаб турилса¸ дейди фарғоналик оддий валютафуруш.

Келинг, энди мутахассисларга мурожаат қилайлик.

Фарғоналик иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмонов валюта бозоридаги аҳволни шарҳлар экан, доллар қадри ўсиш суръати жуда юқори, деди,

- Лекин бу ўсиш суръатининг юқорилиги АҚШ доллари қадрининг ортиши туфайли эмас¸ балки Ўзбекистон республикаси миллий сўмининг қадри тушиши туфайли деб тушунаман¸ дейди Маъруфжон Абдураҳмонов.

Қиёслаш учун: 1 январ куни 1 АҚШ доллари Россиянинг 30 рублию 18 копейкага тенг эди. 6 апрел куни 1 доллар 29 рублу 24 копейкага тенг бўлди.

Маъруфжон Абдураҳмонов билан суҳбатга қайтамиз.

Озодлик: Нима учун ўзбек сўмининг қадри кундан кунга тушиб кетаяпти?

- Асосий сабабларидан бири истеъмол бозоридаги товарларнинг нархининг ортиб кетишида бўлаяпти. Расмий миллий банкнинг ўзининг тармоқлари орқали миллий сўмни хорижий валюталарга эркин алмаштириш иложи йўқлиги сабаб, деб ўйлайман. Энди бу ерда асосан хусусий тадбиркорлар ўзларининг оладиган товарларининг 80 фоизини чет эллардан олишади. Чет эллардан олинадиган товарнинг нархини эса улар доллар билан бичишадида. Натижада қанчалик товарнинг нархи ортадиган бўлса¸ долларнинг қадри шунчалик ортаверади¸ дейди Маъруфжон Абдураҳмонов.

Фарғоналик оддий валютафуруш бояроқ “агар давлат валюта айирбошлаш шаҳобчаларида долларни сотиб турса, унинг нархи шу қадар кўтарилмас эди”, деган фикрни билдирди.

Хўш, нега сотмайди? Бундан кимга фойдаю кимга зарар?

Иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмоновнинг фикри.

- Бунинг асосий сабаби қонун чиқарувчи органлар билан¸ ижроия ҳокимият органлари билан мулоқотга киришиб¸ шу қора бозор курси билан бозор курсининг ўртасидаги фарқнинг юқори бўлишидан манфаатдор бўладиган алоҳида олинган шахслар ëки алоҳида олинган фирмалар¸ ташкилотлар манфаати ëтганлиги сабаб деб тушунаман¸ дейди Маъруфжўон Абдураҳмонов.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки расмий сайтида 6 апрель куни “1 АҚШ доллари 1556 сўм 69 тийинга тенг” деган ёзув осиғлиқ турди.

Тошкентлик иқтисодчи Виктор Ивонин Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган иқтисодий сиёсатнинг ҳимоячиларидан бири.

Лекин ундан ҳам Маъруфжон ака айтаётганга ўхшаш гапни эшитдик.

Ивонин: Валюта қора бозори стихияли турда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бозор эмас. Бу аниқ мақсадга хизмат қиладиган тузилма бўлиб, у ерда ишлайдиган валютафурушлар шунчаки кассирлардир. Аслида, бу бозор бошқарувчилар томонидан тартибга солиб турилади.

Озодлик: Кимлар бошқаради бу бозорни?

- (кулиб) Мутахассислар бошқарадида, Сиз нима деб ўйловдингиз? Бу ишга банкирларнинг ўзлари ҳам аралашган. Аралашган! деди Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган иқтисодий сиёсатнинг ҳимоячиларидан бири, тошкентлик иқтисодчи Виктор Ивонин.

Маъруфжон Абдураҳмонов билан суҳбатга қайтамиз.

Озодлик: Демак¸ қора бозорнинг мавжудлигидан бир қатор¸ ўнлабми¸ юзлабми юқори лавозимли амалдорлар манфаатдор экан. Ўзбекистон ҳукумати шуни билмайдими? Нима учун уларнинг танобини тортмайди?

Маъруфжон Абдураҳмонов: Танобини тортмаслигининг сабаби қора бозор курси билан расмий бозор ўртасидаги фарқ бўлишдан манфаатдор бўлган одамлар ижро органига ҳам¸ қонун чиқарувчи органларга ҳам қарор қабул қилмаслик учун чораларни кўришади. Қачон бўлса¸ ўшанинг ташвишини чекиб туришади деб ҳисоблайман мен.

Озодлик: Ўзбекистон президентининг ўзи иқтисодчию. Шуни билмайдими?

- Унинг билиш-билмаслигини мен ҳам билмайманда. Масалан, айтайлик мултипликативний эффект деган бир нарса бор. Одамларнинг пули қанчалик кўпаядиган бўлса¸ ўша республиканинг иқтисоди гуркираб ўсиб кетаверади. Битта пластик карточкани киритиб қўйишлик билан қанчалик зарар кўрилаëтганлигини фақат иқтисодчилар тушунади аслида. Лекин пластик карточка нақд пул йўқлиги учун¸ айтайлик бозорда 200 сўмга сотилаëтган тухум пластик карточкали магазинда 250 сўмга сотиладида. Шуни киритиб қўйиб орқасидан фойдасини кўриб юрган одамлар борда. Буни президент биладими билмайдими¸ бунга бир нарса дейишим қийин¸ дейди фарғоналик иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмонов.
XS
SM
MD
LG