Линклар

logo-print

Миржалол Қосимов терма жамоани тарк этди


Тошкентнинг Локомотив футбол клуби мураббийси Вадим Абрамов Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси бошлиғи Мираброр Усмонов иштирок этган Федерация ижроия қўмитасининг 6 апрел кунги йиғилишида шу ҳақда қарор қабул қилинди.

Федерация матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, Абрамов “фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасига бошчилик қилади”.

Абрамов 2008 йил 19 сентябрдан бери футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бош тренери бўлиб келган Миржалол Қосимовга ёрдамчи бўлган.

Қосимов Ўзбекистон жамоаси Жанубий Африка республикасида бу йил бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қила олмаган.

Айни пайтда Асқар Толибжонов Ўзбекистон терма жамоалари маркази директори этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG