Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Ўзбекистонни танқид қилди


Марказий Осиёга сафари доирасида Тожикистон пойтахти Душанбега борган Бан Ки Мун Ўзбекистон ўз чегарасининг бир қисмини миналаштиргани “қабул қилиб бўлмас ҳол” эканини айтди.

Шунингдек, БМТ раҳбари миналар оқибатида “кўплаб одамнинг қурбон бўлганини ҳам ачинарли ва қабул қилиб бўлмас ҳол” дея баҳолади.

Ўзбекистон қарийиб ўн йил олдин ўзининг Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара ҳудудларини бир томонлама миналаштирган.

Ана шу миналар портлашидан шу кунгача тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлмоқда.

БМТ Бош котиби Марказий Осиёга сафари давомида минтақа раҳбарларини инсон ҳуқуқлари аҳволи ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни яхшилашга чақирди.
XS
SM
MD
LG