Линклар

БМТ раҳбари “дунёни ядровий қуроллардан ҳалос қилиш"га чақирди


Қозоғистонга сафар қилаётган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун жаҳон етакчиларини “дунёни ядровий қуроллардан ҳалос қилиш ниятларини амалга оширишда Қозоғистондан ўрнак олиш"га чақирди.

Марказий Осиёга қилаётган сафарининг охирги нуқтаси бўлган Қозоғистонда Бан Ки Мун Семипалатинскдаги бир пайтлар ядровий қуролларни синаш полигони жойлашган ҳудуд устидан учиб ўтди.

БМТ раҳбари бу полигонда тўрт юз элликка яқин ядровий ва водород бомбалари портлатилганини эслатиб, бунинг “инсонлар ҳаёти ва табиатга бўлган таъсири” ҳақида гапирди.

Бан Ки Мун АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев пайшанба куни Прагада имзолайдиган ядровий қуролларни камайтиришга оид янги ҳужжат “бу йўлдаги янги уриниш” бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG