Линклар

НАТО ҳужумида яна тинч фуқаролар нобуд бўлди


Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида НАТО ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт нафар тинч аҳоли ва жангари деб гумон қилинаётган тўрт киши ҳалок бўлди.

НАТО баёнотида айтилишича, душанба куни жангарилар Наҳри Саррож туманидаги уйларнинг биридан НАТО ва Афғонистон хавфсизлик кучларига қарата ўт очган. Шундан кейин бу уйга қарата ҳаво зарбаси берилган.

Уй ичида тинч аҳоли вакиллари борлиги қўшинлар у ерга бостириб кирганидан кейин аниқланган. НАТО ва Афғонистон расмийлари воқеа юзасидан текширув бошлади.

Айни пайтда, Афғонистон ҳарбийларига кўра, Боғиз вилоятида рўй берган жангда НАТО ва афғон қўшинлари 27 жангарини йўқ қилган.
XS
SM
MD
LG