Линклар

Каражич яна суд қолдирилишини сўради


Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражич яна ўзи устидан келаси ҳафтада бошланиши белгиланган трибунал маҳкамасининг қолдирилишини сўради.

Каражич ўзига нисбатан одил суд ўтказилишига имкон берилмаётгани ва судланувчи сифатида унинг ҳуқуқлари топталаётганини таъкидламоқда

Собиқ серб етакчиси БМТ қошидаги уруш жиноятлари трибунали Босния урушига оид аввалги судлардан 1500 кўрсатма ва баёнотларни қабул қилгани, лекин унга гувоҳларни сўроқ қилиш ва фактларни судда текшириш имкони берилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Каражич 1992-95 йиллардаги Босния уруши пайтида геноцид ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG