Линклар

Россия ва Полша Катин қурбонларини ёдга олади


Бугун Россия ва Полша 1940 йилда собиқ Совет махфий хизматлари томонидан қатлиом қилинган полякларни биринчи марта биргаликда хотирлайди.

Россия бош вазири Владимир Путин ва унинг полшалик ҳамкасби Доналд Туск Катин қишлоғида ўтказиладиган маросимда қатнашадилар.

1940 йилда собиқ иттифоқ етакчиси Иосиф Сталин буйруғига кўра, 20 мингдан зиёд поляклар, жумладан, ҳарбий зобитлар ва зиёлилар отиб ўлдирилган эди.

Собиқ иттифоқ даврида Москва бу қотилликларни нацистлар Германияси содир этганини айтиб келган.

1992 йилда ўшанда Россия президенти бўлган Борис Ельцин мазкур буйруқни Сталин берганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG