Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:45

Регнум:"Бакиев ўтирган учқич Қозоғистонга қўнди"


Ҳукумат бинолари олдидаги машиналарга ўт қўйилди.
Ҳукумат бинолари олдидаги машиналарга ўт қўйилди.

Бишкекдан олинган сўнгги хабарларга кўра¸ президент Қурманбек Бакиев мамлакатни тарк этган¸ парламент биносини ишғол қилган мухолифат етакчилари ўзаро музокаралардан сўнг Роза Ўтунбаевани вақтли ҳукумат раҳбари этиб тайинланган.


Мамлакат собиқ Мудофа вазири¸ яқинда 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Исмоил Исақовни озодликка чиқариш ҳаракати бормоқда. Исақовнинг яқин соатлар ичида тегишли ордер билан озодликка чиқарилиши кутилмоқда.

Бишкекдаги норозилар Қирғизистон парламенти¸ Миллий хавфсизлик қўмитаси¸ Мудофаа вазирлиги ва Бош прокуратураси биносини ишғол қилган. Бир қатор расмий бинолари¸ хусусан Бош прокуратура биносининг ëнаëтгани айтилмоқда.

Олинган сўнгги маълумотга кўра, Иссиқкўл вилоят ҳокимияти олдига мухолифат тарафдорлари тўпланган. Улар вилоят губернатори Қидиқбек Исаевдан ҳокимиятни халқ қўлига топширишни талаб қилишган. Норозилар олдига чиққан губернатор уларнинг талабини бажаришини айтган. Губернатор билан биргаликда ҳокимият ходимлари ҳам иш жойларини тарк этганлар. Шундан сўнг Қоракўл шаҳри ҳокими ҳам иш ўрнини халқ вакилларига бўшатиб берган.

Бу иккала ҳоким ўзлари халқ билан бирга эканликларини эълон қилганлар.

Қирғизистон Миллий телеканали Бишкек вақти билан 16.00 да мухолифат томонидан ишғол қилингани ҳақида хабар берилган эди. Бир оз ўтгач, мухолифат тарафдорлари телеканал биносини тарк этишган эди. Бу воқеадан бир ярим соатлар ўтгач, Қирғизистон Миллий телеканали ўз дастурларини ўзгартирди ва айни пайтда мухолифат вакиллари телеканал орқали чиқиш қилмоқдалар.

Қирғизистон Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев Талас шаҳрида милиция халқ томонига ўтганини эълон қилди. Айни пайтда Қўнғантиевнинг Таласдаги норози оломон томонидан калтакланиб¸ оғир аҳволда касалхонага ëтқизилгани айтилмоқда.

7 апрел куни эрталаб Бишкекда ҳукумат уйини эгалламоқчи бўлган мухолифат тарафдорлари ва ҳуқуқ - тартибот тузилмалари орасида тўқнашув содир бўлди. Ҳуқуқ -тартибот тузилмалари махсус кучлари норозиларга қарши ўқ отганидан сўнг бошланиб кетган тўқнашувлар оқибатида камида 100 одамнинг ўлгани айтилмоқда.

Қирғизистон мухолифати Бишкекдаги намойишлар чоғида 100дан ортиқ фуқаро нобуд бўлганини айтмоқда.

- Бишкекдаги тўқнашувлар чоғида камида 100 киши нобуд бўлди, деди Қирғизистон мухолифати етакчиси Омурбек Текебаев давлат телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш қилинган мурожаатда.

Текебаев, шунингдек пойтахтдаги вазият учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

-Мамлакат бўйлаб ҳокимият халқ қўлига ўтди,дея қўшимча қилди мухолифат етакчиси.


Норозилар милиция билан тўқнашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00
Бевосита линк


Айни пайтда¸ мустақил ахборот воситалари¸ хусусан К+телеканали тарқатган хабарга кўра¸ Бишкекда савдо марказлари¸ молиявий муассалар ëпилмоқда¸ шаҳарга ҳарбий техника киритилмоқда. Қирғиз омончиларининг норозиларга қарши ўт очишдан бош тортгани¸ намойишчиларнинг милиция ходимларидан қуролларни тортиб олгани айтилмоқда.


Бишкекда қон тўкилди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00
Бевосита линк


Мамлакатнинг бошқа вилоятлари, хусусан Талас ва Норин вилоятларида минглаб мухолифат тарафдорлари норозилик ҳаракатини давом эттирмоқда. Таласда тўпланган халқнинг вилоят ҳокимлигини ишғол қилгани¸ Норинда эса¸ вилоятга янги губернатор сайлашгани айтилмоқда. Норозилар мухолифат етакчиларининг озод этилиши¸ Бакиев истеъфосини талаб қилмоқда.

Талас вилоятида 6 апрел куни содир бўлган ҳодисалар ортидан Қирғизистоннинг турли жойларида мухолифатнинг ўнлаб лидерлари ушлаб кетилди, улардан айримларининг уйларида тинтув ўтказилди.

Ҳибсга олинган мухолифатчилар орасида ўтган йили Қурмонбек Бакиев билан президентлик курсиси учун беллашган социал-демократлар лидери, собиқ Бош вазир Алмазбек Атамбоев, Ота Макон партияси раҳбари Ўмурбек Текебоев, собиқ бош вазир ўринбосари Элмира Ибраимова, Оқ Шумқор партияси лидери Темир Сариев, Буюк Бирдамлик партияси раҳбари Эмил Каптагаев, парламентнинг собиқ спикери Абдуғани Эркебоев, парламент депутати Иса Ўмурқуловлар бор. Шунингдек, Талас вилоятида таниқли мухолифатчилардан Бўлўт Шерниёзов, Ўшда Дуйшўн Чўтўнов ва Анвар Ортиқов ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Олой туманида ҳибсга олинган генерал Исақовни озод қилиш қўмитаси аъзолари эса тушдан кейин озод қилинган. Хабарларга кўра, айни пайтда Олой туманида 700 га яқин одам йиғилган.

6 апрел куни Ота Макон партиясининг раис ўринбосари Бўлўт Шерниёзов халқни 7 апрел куни ўтказилажак мухолифат қурултойига даъват қилиш учун борганида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланганидан сўнг таласликлар норозилик намойишини бошлагандилар. Намойишчилар куннинг иккинчи ярмида вилоят давлат маъмуриятини эгаллаб олиб, ўз ораларидан халқ губернаторини сайлагандилар. Кейинроқ милиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди, норозиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилди. Тўқнашув чоғида Талас вилоят давлат маъмурияти биносининг биринчи қавати ёндирилди, иккинчи-учинчи қаватлардаги ойналар синдирилди.

Ҳукумат биноси олдида ўлдирилган намойишчилардан бири.
Маълумотларга кўра, ҳозир Талас вилоят касалхонасида мазкур ҳодиса чоғида жабрланган 48 киши ётибди, улардан 35 нафари милиция ходими экани айтилмоқда.

Айни пайтда қирғиз расмийлари Таласда содир бўлган воқеаларни оғир жиноят ўлароқ баҳоламоқдалар ва мазкур тартибсизликни уюштирган қонунбузарлар қаттиқ жазо берилишини ваъда қилмоқдалар.

Қирғизистон Бош прокурори Нурлан Турсунқулов Таласда тартибсизлик уюштирганларга қарши жиноий иш қўзғалганини маълум қилди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, экстремистик акция уюштирувчилари ва иштирокчиларига нисбатан Жиноят кодексининг 295-моддаси (ҳокимиятни куч билан тортиб олиш), 297-моддаси (конституциявий тузумни куч ишлатиб ўзгартишга қаратилган очиқ чақириқлар), 233-моддаси (оммавий тартибсизликлар уюштириш) бўйича иш қўзғатилган.

Айни пайтда қирғиз мухолифати уюштираётган Халқ қурултойи Марказий ижроия қўмитаси мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат билан чиқиб, уларни ўз халқига қарши турмасликка чақирди.

Қирғиз мухолифати қурултойлари 7 апрел куни Қирғизистоннинг барча ҳудудларида ўтказилиши режаланганди. Бу қарорга мухолифатнинг 6 минг делегати иштирокида 17 март куни Бишкекда ўтказилган қурултойида келинган эди. Мазкур қурултойда президент Бакиевга ўнга яқин талаб қўйилган. Улардан бири президентнинг ўғли Максим Бакиевни Қирғизистон Инновация, инвестиция ва тараққиёт агентлиги раҳбари лавозимидан бўшатиш эди. Шунингдек, 17 мартдаги қурултойда мухолифатга босимларни тўхтатиш, сўз эркинлигини таъминлаш талаб қилинган эди.

17 мартда ўтган халқ қурултойи бу талабларни бажариш учун ҳукуматга 24 мартгача муҳлат берган эди. Мухолифат шу муддат ичида талаблар бажарилмаса, расмийларни вилоятларда халқ қурултойларини ўтказиш ва амалдаги ҳукуматга қарши курашга ўтиш ҳақида огоҳлантирган.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Қирғизистон Инновация, инвестиция ва тараққиёт агентлиги раҳбари Максим Бакиев айни пайтда Вашингтонда ўтадиган форумда иштирок этиш учун кетган.

Айни пайтда Халқ қурултойи ижроия қўмитаси Қирғизистонда мухолифат лидерларининг ҳибсга олинганига қарамай, жойларда бугунга белгиланган қурултойлар ўтишини маълум қилдилар.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Таласдаги норозилар вилоят ички ишлар бошқармасини ўраб олганлар. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига қараганда, бино ичида ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев ҳам бор. Ички ишлар вазири намойишчилардан милиция ходимларини олиб чиқиб кетиш учун рухсат сўраган, бироқ норозилик акцияси иштирокчилари мухолифат лидерлари ҳибсдан бўшатилганидан кейингина милиционерларнинг чиқиб кетишига изн берилишини билдирганлар. Шу онда ички ишлар бошқармаси намойишчилар томонидан эгаллаб олингани айтилмоқда. Вазир тақдири ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Бишкекда мухолифат қурултой ўтказилиши мўлжалланган “Форум-Медиа” биносига йиғилган 500 чоғли кишини милиция кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқатишга уринган. Тўқнашувда намойишчилар милиция ходимларининг қуролини тортиб олгани, милициянинг икки автобуси ёқиб юборилгани хабар қилинмоқда.

Чуй вилоятининг Тўқмоқ шаҳри автобекатига йиғилган намойишчилар шаҳар мэри Қанатбек Исаев ва Чуй тумани ҳокими Жумабек Бўлўтқанов билан учрашиб, уларни халқ тарафига ўтишга даъват қилганлар. Расмийлардан жавоб ололмаган минглаб одам айни пайтда Чуй туман ҳокимиятига қараб кетмоқдалар.

Бишкек яқинидаги Сўқулуқ туман марказида ҳам 700 чоғли одам йиғилгани, улар ҳибсга олинган мухолифат лидерларининг озод қилинишини талаб қилиб, Бишкек-Ўш марказий йўлини тўсиб қўйганлари айтилмоқда. Маълумотларга кўра, сўқулуқликлар ўз ораларидан Эркин исмли кишини туман ҳокими қилиб сайлаганлар. Намойишлар орасида "Оқ шумқор" партияси байроғини кўтариб олган отлиқлар борлиги айтилмоқда.

Норинда эса марказий майдонга йиғилган намойишчилар губернатордан халқ тарафга ўтишни талаб қилганлар, ундан жавоб бўлмаганидан кейин эса вилоят маъмурияти биносига кирганлар ва халқ губернаторини сайлаганлар.

Жалолобод вилоятининг Карвон шаҳрида йиғилган норозилар ҳам кеча ҳибсга олинган мухолифат лидерларининг бўшатилишини талаб қилганлар. Улар Ахси туман маъмуриятини эгаллаб олганлар ва Қадирқул Ўмурбеков туман ҳокими этиб сайлаганлар. Ички ишлар бўлими раҳбари этиб Сартпай Жайчибеков сайланган. У одамларни тартибни сақлашга даъват қилмоқда.

Шунингдек, Ўш вилоятининг Олой туманида йиғилган мингдан зиёд одам ҳам мухолифатчиларни озод қилиш талаби билан чиқдилар.

Қирғизистон бош вазири Дониëр Усенов мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот бергани парламентга борган, депутатлар вазият таранг қолаётган вилоятларда комендантлик соати жорий қилинишини талаб қилганлар.

Айни дамда Бишкекдаги Ҳукумат уйига махсус тайёргарликдан ўтган аскарлар киргизилган.

Қирғизистонда содир бўлаётган воқеалар билан кун давомида таништириб борамиз.
XS
SM
MD
LG