Линклар

Талко халқаро экспертизадан ўтишга ҳозирланмоқда

• Гулнора Равшан

Талко алюминий заводи вакиллари халқаро экспертизадан сўнг корхона фаолияти халқаро меъёрлар талабига мослиги ҳақида ҳужжатни қўлга киритишларига ишонишларини таъкидмоқдалар.

Талко алюминий заводи вакиллари халқаро экспертизадан сўнг корхона фаолияти халқаро меъёрлар талабига мослиги ҳақида ҳужжатни қўлга киритишларига ишонишларини таъкидмоқдалар.

Ўзбекистонлик пикетчиларнинг иддаоларида асос йўқлигини таъкидлаётган Талко алюминий ишлаб чиқариш заводи¸ мазкур экспертизанинг жорий йил ёзида ўтказилишини маълум қилди.

Талко корхонаси матбуот хизмати раҳбари Саёҳат Қодировага кўра, алюминий заводини халқаро аудит қилиш режасини ҳукумат аввалроқ тузган.

- Биз 2008 йилда ҳам заводни экологик экспертизадан ўтказиб, тегишли ҳужжат олгандик. Бу галги экспертиза ҳам ўша тадбирлар давоми бўлиб, Ўзбекистонда ўтказилаётган пикетларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Халқаро аудитдан ташқари, биз ҳар йили завод ичкарисида ва ундан ташқарида экология масалаларига бағишланган қатор тадбирлар ўтказамиз. Масалан, ўтган 4 йил давомида бундай тадбирлар учун биз 100 миллион сомоний (тахминан 23 миллион АҚШ доллари - таҳр.) миқдорида маблағ сарфланганмиз. Жорий йилда эса фақат экологик тадбирлар учун 30 миллион сомоний (тахминан 7 миллион доллар - таҳр.) сарфламоқчимиз, деди Саёҳат Қодирова.

Талко расмийси айни пайтда завод экологик ҳолатига доир халқаро аудитга ҳозирлик кўрилаётгани, шу боис бу экспертизани қайси хорижий ташкилот ва қанча маблағ эвазига ўтказиши ҳақида ҳозирча тўла маълумотни олдиндан бера олмаслигини маълум қилди.

Саёҳат Қодирова Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти туманларида Талко алюминий заводи зарарларидан шикоят қилаётган ўзбекистонликларнинг иддаоларида асос й ўқлигини таъкидлади.

- Биз ўтган йили шу экологик тадбирлар доирасида Талко заводи яқинида жойлашган Турсунзода шаҳар ва қишлоқлари аҳолиси саломатлиги билан боғлиқ тадқиқот ҳам ўтказгандик. Масалан, шаҳар касалхоналарида саратон касали билан оғриганлар битта ё иккита қайдга олинди. Ундан ташқари, бир йилда туғилаётган тахминан 6 минг чақалоқ орасида туғма дард билан туғилаётганлар умуман қайдга олинмагани айтилди. Шунингдек, завод атрофида Талкога тегишли 100 гектар ерда қишин-ёзин сабзавот, полиз экинлари ва кўкатлар экилиб турилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, қўшниларимиз шикоятларида асос йўқ, деб ўйлаймиз. Менимча, улар керагидан ортиқча ваҳимага ўрин бераётир, деди Талко расмийси Саёҳат Қодирова.

Расмий Ўзбекистон экоҳаракати масъулларининг Талко заводига умуман чанг тозалагичлар ўрнатилмаганига оид айтганларини ҳам рад қилди.

- Заводнинг баландлиги 120 метр бўлган трубаларининг ҳаммасига чанг тозалагич филтрлар ўрнатилганки, улар ванналардан тарқалаётган заҳарли моддаларнинг 99 фоизини тозалайди. Қолган 1 фоиз заҳарли чиқинди бутун бошли Сурхондарё вилоят аҳолиси ва қишлоқ хўжалигига шу қадар зарар етказаётгани ҳақида гапириш мантиқсизликдир, дер экан Талко матбуот хизмати раҳбари заводда 13 минг киши меҳнат қилаётгани, завод атрофида 44 минг одам яшаётганини ва шу кунгача улардан бирортаси заҳарли чиқиндилардан касалманд бўлиб қолгани ёки вафот этгани каби ҳолатлар қайдга олинмаганини қистириб ўтди.

Талко расмийси алюминий ишлаб чиқариш заводининг табиатга сезиларли зарар етказмаётганини қайта-қайта такрорлаш баробарида унинг атроф-муҳитга муайян таъсири борлигини ҳам инкор этмади.

- Масалан, автомобиллардан тарқалаётган тутун атроф-муҳитни булғайди. Заводдан чиқаётган тутун ҳам худди шундай. Таъсири бор бўлгани билан у зарарсиз. Биз завод ичкарисидаги ҳавони махсус аппаратлар билан текшириб кўрдик. Заводдан тарқалаётган заҳар миқдори 0,02 фоиз, яъни 0,05 этиб белгиланган халқаро меъёрдан ҳам пастлиги аниқланди, дея заводнинг инсонлар саломатлиги учун тамомила зарарсизлигига ишонтиришга уринади Талко расмийси.

Аснода завод жойлашган ҳудудда яшаётган тожикистонликларнинг кўпчилиги юраги ҳуруж қилиб туриши, суякларининг қақшаб оғриши, нафас олиш қийинлиги ва аёллар орасида саратон касаллигининг кенг тарқалаётганидан шикоят қилишади. Бироқ улар бу борада очиқ гапирмасликка ҳаракат қилишади.

Талко алюминий ишлаб чиқариш заводи Марказий Осиёдаги энг йирик корхоналардан саналиб, у Тожикистон йиллик бюджетининг асосий қисмини ташкил қилиши айтилади.

Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилда бу корхона 360 минг тоннадан зиёдроқ юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, тахминан 6 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрган.

Таҳлилчилар Тожикистондаги фуқаролар уруши йиллари даврида (1992-1997 йиллар - таҳр.) мазкур корхона Тошкент билан бевосита алоқаси бўлган дала қўмондонлари ихтиёрида бўлганини айтишади.

Улар Ўзбекистон жанубида аҳоли иштирокида бўлиб ўтган норозилик чиқишлари ҳам айнан Ўзбекистон ҳукумат расмийлари томонидан уюштирилганига шубҳа қилмасликларини таъкидлашади.
XS
SM
MD
LG