Линклар

Бишкекда отишма рўй берди


Бишкекдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, пойтахтда президент саройини қуршовга олган намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма рўй берган.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, ярадор бўлган камида олти шахс шифохонага ётқизилган, бироқ бу маълумотларни мустақил тарзда тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Маълум бўлишича, 10 мингдан ортиқ намойишчи бугун президент саройига бостириб киришга урингандан сўнг намойишчилар ва ҳарбийлар ўртасида отишма рўй берган.

Ҳукумат сиёсатидан норози бўлган намойишчилар мамлакат президенти Қурмондек Бакиев истеъфосини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG