Линклар

logo-print

Эронда журналистлар таъқиб остида қолмоқда


Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, Эронда камида 35 нафар журналист озодликдан маҳрум қилинган.

Қўмитанинг билдиришича, қамоққа олинган журналистлар содир этилмаган жиноят, жумладан ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни ўз бўйнига олишга мажбур қилинмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, шунингдек, Наврўз байрами арафасида камида 18 нафар журналист авф қилингани бироқ яқин фурсат ичида бу журналистларнинг қайта ҳибсга олиниши мумкинлигини маълум қилди.

Айни пайтда мазкур қўмита Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб боришини билдирди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг ушбу ҳисоботи Эронда яна бир журналист ва ҳуқуқ фаолининг қамалишига тўғри келди.

Фардо радиосининг хабар қилишича, Эрондаги инсон ҳуқуқлари ноҳукумат ташкилоти вакили Абулфазл Абедини 3 март куни ҳибсга олинган ва куни кеча 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG