Линклар

Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилинди


Қирғизистон пойтахти Бишкекда аксилҳукумат намойишлари давом этаётган бир пайтда пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бундан бир оз аввал президент қароргоҳи атрофига тўпланган намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма рўй бергани ва камида беш шахснинг нобуд бўлгани эълон қилинди.

Хусусан¸ Ройтерс агентлиги фотомухбири президент қароргоҳи атрофидаги отишмада нобуд бўлган беш шахс жасадини ўз кўзи билан кўрганини маълум қилди.Ассошиэйтид пресс агентлиги эса камида тўрт одамнинг нобуд бўлганини билдирди.

Маҳаллий расмийлар отишма чоғида яраланган камида олти шахс шифохонага ётқизилганини айтмоқдалар.Бишкекда хавфсизлик кучлари оломонни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва товушли гранаталаридан фойдаланмоқда.

Бишкек прокурори, ўз навбатида хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган мухолифат етакчиларини “жиддий жиноятлар” содир этганликда айблади.

6 апрел куни Бишкекда мухолифатнинг бир қатор таниқли етакчилари¸ хусусан Ота Макон партияси етакчиси Алмазбек Атамбаев ва Умурбек Текебаевлар қўлга олиндилар.
XS
SM
MD
LG