Линклар

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарасини ёпиши мумкин


Қозоғистон миллий хавфсизлик хизмати Қирғизистонда бўлиб ўтаётган оммавий тартибсизликлар боис икки давлат чегараси вақтинчалик ёпилиши мумкинлигини билдирди.

- Ҳозирча икки давлат чегараси одатдаги тартибда ишламоқда. Аммо давлат хавфсизлигига таҳдид бўлган тақдирда, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси икки давлат чегарасида хавфсизлик чораларини кўриши мумкин, деди миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Кенжебўлат Бекназаров.

Айни пайтда Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси қўшни мамлакатдаги тартибсизликлар оқибатида жароҳат олганлар орасида Қозоғистон фуқаролари йўқлиги ҳақида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG