Линклар

logo-print

Бан Ки Мун қозоқ ордени билан тақдирланди


БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг Қозоғистон бўйлаб сафари давом этмоқда.

Бугун Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ бош котиби Бан Ки Мунга биринчи даражали “Дўстиқ” орденини топширди.

- Бу мукофот Қозоғистон сизнинг тинчлик, адолат ва барқарор ривожланиш учун қўшган ҳиссангизни эътироф этганидан далолат. Сизнинг Қозоғистондаги Семипалатинск полигони ва Орол денгизига қилган сафарингиз минтақадаги вазиятга ҳамдард эканингизни англатади, деди БМТ Бош котибига олий мукофот топшириш чоғида президент Нурсултон Назарбоев.

Ўз навбатида, Бан Ки Мун Нурсултон Назарбоевнинг дунёдаги ядровий тадқиқотларнинг якун топишига таъсир эта оладиган давлат раҳбари эканини таъкидлаб ўтди.

31 март куни Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар бошлаган БМТ бош котиби Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга ташрифидан сўнг Қозоғистонга учиб келди.
XS
SM
MD
LG