Линклар

logo-print

Қозоқ-қирғиз чегараси ëпилиши мумкин


Қирғизистонда давом этаётган аксилҳукумат намойишлари туфайли Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати икки давлат чегараси вақтинчалик ёпилиши мумкинлигини билдирди.

- Ҳозирча икки давлат чегараси одатдаги тартибда ишламоқда. Аммо давлат хавфсизлигига таҳдид бўлган тақдирда, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси икки давлат чегарасида хавфсизлик чораларини кўриши мумкин, деди қўмита матбуот котиби Кенжебўлат Бекназаров.

Айни пайтда Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси тартибсизликлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Қозоғистон фуқаролари йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG