Линклар

ЕХҲТ Қирғистон воқеаларидан чуқур хавотирда


ЕХҲТга раислик қилаётган Қозоғистон қўшни Қирғизистонда содир бўлаётган сиёсий воқеалар хусусида чуқур хавотир билдирди.

Бу ҳақда Озодликка Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро ахборотлар қўмитаси раиси Роман Василенко маълум қилди.

Унга кўра, ЕХҲТнинг ҳозирги раиси, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев 7 апрел куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаев билан телефон орқали сўзлашиб Қирғизистондаги сўнгги воқеалар ҳақида жиддий ташвиш билдирган.

- ЕХҲТ барча томонни оғир-босиқ бўлишга чақиради. Шунингдек, Қирғизистон халқининг манфаатини кўзлаб ҳукумат ва мухолифат ўзаро келишмовчиликни ҳал қилиш учун сиёсий ирода ва оқиллик кўрсатишига умид қилади. ЕХҲТ тартибсизликлар келиб чиқиши ортида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ётганини тан олади. Бу муаммолар кенг кўламли сиёсий диалоглар орқали босқичма-босқич ҳал этилиши лозим. ЕХҲТ бундай диалог олиб боришда ёрдам беришга тайёр, дейилади ЕХҲТга раислик қилаётган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев эълон қилган баёнотда.
XS
SM
MD
LG