Линклар

logo-print

Берлин АҚШ доктринасини олқишлади


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ядровий дастурга оид АҚШнинг янги стратегиясини олқишлаб, Эроннинг музокаралар бошлашга тайёр бўлиши ва ядровий қуролга эгалик қилиш ғоясидан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

6 апрел куни АҚШ ҳукумати ўзининг янги ядровий доктринасини эълон қилди. Унда АҚШ ядровий қуроллларни тарқатмасликка оид халқаро келишувга қўшилган давлатларга қарши ядровий қурол ишлатмасликка ваъда берган. Бироқ бу ҳужжатга Эрон ва Шимолий Корея киритилмади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Обамани АҚШ ҳукуматининг ушбу доктринасига қарши Эрон томони муносиб жавоб қайтаришини таъкидлади. Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий эса янги ҳужжатни “пропаганда”, дея атади.
XS
SM
MD
LG