Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:26

Эркин микрофон - Қойил¸ қирғиз қўшнилар!


7 апрел куни Озодликка бўлган қўнғироқларнинг деярли барчаси Қирғизистонни чулғаб олган халқ исëнига оид бўлди.

Биринчи суҳбатдош:

- Энди бу биласизми демократияни кўрган халқда. Энди қирғиз халқи сомонхонага югуравермайди. Қирғизистонни демократия оролчаси дейдику. Энди улар озодликка ўрганган¸ сўз эркинлигига ўрганган. Жуда ҳам қийин бўлади ҳукуматга қайтариб олиш. Бакиев ҳам бошида унақа қиламан¸ бунақа қиламан деб олди. Ҳокимиятга келгандан кейин айниди. Қирғизистонни яхши биламан мен. Ўқиганман шу ëқда. Қирғизистон кичкина республика. Менимча¸ ҳозир ҳам 5 миллион халқи бор. Унақа жуда катта эмасда. Халқини ҳисобласангиз¸ бизларнинг битта вилоят тенгида. Ундан кейин қирғизлар аҳил халқ бўлади¸ аҳил. Биттаси юр деса чиқади. Ўзбекларда бўлмайди бу. Ҳозирги ҳукумат кетгандан кейин ҳам 20 йилча бўлмайди бу. Менталитет¸ менталитет дейдию. Бизларнинг халқ чиқа олмайди. Мана бу чет элда ўқиб келган ëшлар¸ Россияда кўриб келган нималар бир нарса қилмаса¸ бизларнинг ëшдагилар¸ бизлардан кейингилар бир нарса қилмайди. Мен ишонмайман қилишига. Бизларники¸ "хўп бўлади" халқнинг оти. Хўп бўлади. Мўминтой. Ўлдириб юборса ҳам¸ хўп бўлади дейди. Эртага осамиз ҳаммангни деса¸ СССР пайтида анекдот бўларди¸ “Арқонни ўзинг берасанми ë ўзимиз олиб келайликми” деб сўрайдиган халқда. Мен ҳам ўзбекман¸ лекин шунақа халқмиз. Бунга хафа бўлмайман мен.


Иккинчи суҳбатдош:

- Қирғизистондаги воқеалар шуни кўрсатаяптики¸ Қурманбек Бакиев биринчи ҳокимият тепасига келганда¸ ўзи раҳбарлигида Аскар Акаевнинг фарзандлари бутун коррупцияга берилиб кетган¸ порахўрлик¸ пулни еб ëтибди деган мазмунда айблаб¸ уни ҳокимиятдан четлатган эди. Худди ўша хатоларга Қурманбек Бакиевнинг ҳам ўзи амал қилмасдан революция пайтида унга кўмак берганларнинг ҳаммасини ҳайдади. Бу биринчиси.

Иккинчидан¸ Қурманбек Бакиев халқни назарга олмади. Бу Қирғизистонда бўлаëтган воқеалар халқнинг ином-ихтиëрини¸ ўзининг эркинликларини назарга олмаганда рўй берадиган нарсалар. Қўшни мамлакатларга бу ўрнак бўлиши керак. “Биз одамларни қўрқитиб олганмиз. Ҳеч нарса қила олмайди. Назоратимизда” дейиш ноўринлигини Қирғизистон воқеалари кўрсатди. Мана бошқа қўшни мамлакатларда ҳам ҳозир тинчлик бўлиб турибди¸ лекин бу тинчликка гарантия йўқ. Яъни ўша жойларда ҳам одамларнинг хоҳиш-истагига қарши ишлар бўлаяпти. Диний муносабатда¸ сиëсий муносабатда. Қирғизистонда бўлган ишлар бошқа мамлакатларга ўрнак бўлиши керак¸ деган фикрим бор.


Учинчи суҳбатдош:

- Энди қирғизлар кўзини очмаса¸ худди бизнинг аҳволга тушадида. Қирғизлар тўғри қилаяпти. Улар биздан кўра ҳақини биладиган халқ экан. Қозоқ ҳам¸ қирғиз ҳам ҳақини биздан кўра яхши таниркан. Биздан кўра борда озгина демократия. Қирғизлар тоғда яшашарди холос. Шу халқ ерга тушиб ақлини таниди. Ўзбеклар фақат ташқарига чиқиб кетди. Ўзимизда қўйлар қолди холос¸ қўйчивон билан.


Тўртинчи суҳбатдош:

- Мен Қирғизистон халқига мурожаат қилган бўлардимки¸ биринчидан Акаевнинг қадрига етиш керак. Қайтишини илтимос қилиш керак Қирғизистон халқи. Акаевнинг шу даражага бориб¸ революция бўлишига энг ягона Ўрта Осиëда демократик давлат бу Қирғизистон ҳисобланади. Қирғизистон халқи бу демократияга эришгандан кейин суиистеъмол қилиши¸ менинг билишимча¸ ҳеч қандай адолатга тўғри келмайди. Шунинг учун мен Қирғизистон халқига мурожаат қилардимки¸ тўхтатинглар. Илтимос қилардимки¸ босиб олган иморатларни қирғиз халқи бўшатсин. Ўша қилган хатоларини Бакиев бошлиқ ҳукумат билан мулоқот олиб бориб¸ тинчлик йўл билан ҳал қилиш. Ҳозирги вақтда Бакиев ҳукумати сақланиб қолиши керак. Ҳадеб революция билан нимага эришиш мумкин? Ҳеч нарсага эришилмайди. Мана шунинг учун мулоқот олиб бориб Қирғизистон халқи¸ мухолифат¸ ҳукумат ҳаммаси ўша камчиликларнинг ҳаммасини йўқотишга ҳаракат қилиш керак. Агар қандайдир муаммо чиқса¸ Қирғизистонда ўзининг конституцияси бор¸ қонунлари бор. Шу қонун даражасида бу масала ҳал бўлиши керак. Ҳадеб революция қилиш билан революциянинг обрўсини тўкиб юборишди қирғизистонликлар ҳозир.


Бешинчи суҳбатдош:

- Акаев жуда яхши қилдида қирғизларгачи. Шунақанги бир тузумни яратиб бериб кетди.Қирғизлар яхши қилаяпти. Конечно шунақа қилиш керак. Қани энди ўзбеклар ҳам шунақа қилганда яхши бўларди. Ўзбекда энди оппозиция йўқда. Оппозиция тугадида. Муҳаммад Солиҳдан бошланиб шу билан тугадида. Афсус¸ минг афсуслар бўлсин. Ҳеч қанақа оппозиция қолмади. Халқимиз ўзининг имкониятларини бой бериб қўйди. Ҳозир бизнинг ўзбек халқида имкониятлар қолмади бунақа қилишга. Бошидаëқ бирорта бир оппозиционерни нима қилаëтганда “Нимага унақа қилаяпсан? Ҳар доим сен тўғри бўлаверасан¸ бошқалар¸ сенга қарши фикр билдирадиганлар нотўғри бўлаверадими?” деб ўзининг ҳақ-ҳуқуқини даъво қилганда эди¸ имконият бўларди. Энди минг афсуслар бўлсин шунақа бўлиб қолди. ўзбекларнинг сиëсий кўрлиги бу.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG