Линклар

logo-print

Катин қурбонлари хотирланди


Бугун Россия ва Полша 1940 йилда собиқ совет махфий хизматлари НКВД томонидан қатлиом қилинган полякларни биринчи марта биргаликда хотирлади.

Россия Бош вазири Владимир Путин ва унинг полшалик ҳамкасби Доналд Туск Катин қишлоғида ўтказилган хотира маросимда қатнашдилар.

Тадбирда чиқиш қилган Владимир Путин Россия тоталитар режимлар томонидан содир этилган жиноятларни кескин қоралашини таъкидлаб, Катинда содир этилган хунрезликлар учун Россия халқини айблаш ноўрин эканини билдирди.

1940 йилда собиқ иттифоқ етакчиси Иосиф Сталин буйруғига кўра, 20 мингдан зиёд поляк, жумладан, ҳарбий зобит ва зиёлилар отиб ўлдирилган эди.

Собиқ иттифоқи даврида Москва бу қотилликларни нацистлар Германияси содир этганини айтиб келган.

1992 йилда ўшанда Россия президенти бўлган Борис Ельцин мазкур буйруқни Сталин берганига оид ҳужжатларни очиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG