Линклар

logo-print

Бишкекдаги тўқнашувларда 17 киши нобуд бўлди


Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бишкекда аксилҳукумат намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида камида 17 шахс нобуд бўлгани, салкам 200 киши тан жароҳати олганини маълум қилди.

Бишкекдан олинган сўнгги маълумотга кўра, намойишчилар парламент биносини ишғол қилган. Пойтахтдаги прокуратура биносига ўт қўйиб юборилгани ҳам хабар қилинди.

Намойишчилар шу куннинг ўзида телевидение биносига ҳам ҳужум қилгандан сўнг, мамлакат телеканаллари ўз дастурларини вақтинчалик тўхтатди.

Норозилар мамлакат президенти Қурмонбек Бакиев истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Бакиев, ўз навбатида Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Норин ва Талас шаҳарлари ҳамда Чуй вилоятида ҳам фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича мутасадисси Кэтрин Эштон Бишкекдаги зўравонликлардан жиддий ташвиш билдириб, барча томонларни босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG