Линклар

Қирғизистондаги исëнда 100 га яқин одам нобуд бўлди


Қирғизистон мухолифати Бишкекдаги намойишлар чоғида 100дан ортиқ фуқаро нобуд бўлганини айтмоқда.

- Бишкекдаги тўқнашувлар чоғида камида 100 киши нобуд бўлди, деди Қирғизистон мухолифати етакчиси Омурбек Текебаев давлат телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш қилинган мурожаатда.

Текебаев, шунингдек пойтахтдаги вазият учун масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

-Мамлакат бўйлаб ҳокимият халқ қўлига ўтди,дея қўшимча қилди мухолифат етакчиси.

Айни пайтда Регнум ахборот агентлиги мамлакат президенти Қурманбек Бакиевнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этгани хусусида хабар тарқатди.


XS
SM
MD
LG