Линклар

Ўтинбаева муваққат ҳукумат раҳбари, деб эълон қилинди


Қирғизистон мухолифати етакчиси ва собиқ ташқи ишлар вазири Роза Ўтунбаева ўзини “муваққат ҳукумат раҳбари”, дея эълон қилди. Қирғизистонда кўтарилган исён президент Қурмонбек Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келгани айтилмоқда.

Чоршанба куни норозилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 40 киши ҳалок бўлди.

Мухолифат тарафдорлари ҳуқуқ тартибот идораралари, давлат телевидениеси ва бошқа ҳукумат биноларини босиб олгани хабар қилинмоқда.

Ўтинбаеванинг Рейтерс агентлигига айтишича, мухолифат режаларига кўра, олти ой давомида янги конституция ишлаб чиқилгунига қадар у муваққат ҳукуматни бошқариб туради.

Мухолофат аъзолари президент Бакеивнинг Бишкекдан Ўш шаҳрига шахсий самолётида учиб кетганини айтмоқда.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, чоршанба куни норозилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 40 киши ҳалок бўлгани ва 400га яқин одам жароҳатланганини тасдиқлади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Краули АҚШнинг Манас аэропортидаги ҳарбий базаси "нормал режимда ишлаётганини" баён қилди.

Айни пайтда, Қирғизистон давлат чегара хизмати Қозоғистон билан чегараларни ёпиб қўйгани хабар қилинмоқда.

Мухолифат президент Бакиевни инсон ҳуқуқларини бузганлик, авторитаризм ва иқтисодий хатоларга йўл қўйганликда айблаб, унинг истъефосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG