Линклар

logo-print

Обама ва Медведев янги битимни имзолайди


Бугун Прагада АҚШ ва Россия президентларининг икки давлат ядровий арсеналларини камайтиришга қаратилган янги битимни имзолашлари кутилмоқда.

Барак Обама ва Дмитрий Медведев имзолайдиган шартнома 1991 йилда имзоланган ва ўтган йилнинг декабрида муддати тугаган ядровий қуролларни камайтириш битимининг ўрнини босади.

Россия Президенти Дмитрий Медведев чоршанба куни Чехия Президенти Вацлав Клаус билан музокаралардан сўнг АҚШ ва Россия ўртасидаги янги битим келгусидаги ядровий қуролсизланиш уринишларида муҳим рол ўйнаши мумкинлигини баён қилди.

Бир неча ой давомида ўтказилган музокаралар натижасида тайёрланган битим икки давлатнинг ядровий арсеналларини етти йил давомида 1550 тадан ядровий каллаккача камайтиришни кўзда тутади.

Россия ва Қўшма Штатлар биргаликда жаҳондаги ядровий қуролларнинг 95 фоизига эгалик қилади.
XS
SM
MD
LG