Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:15

Грузия Афғонистонга қўшин юборади


Грузия Афғонистонга 750 нафар аскар юборишини маълум қилди.

Грузия мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, гуржи аскарлари Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятига ташланган АҚШ қўшинлари билан хизмат ўтайди.

Расмий баёнотда айтилишича, грузин аскарларининг 25 нафари аллақачон 29 март куни Афғонистонга юборилган, қўшинларнинг қолгани эса апрел ойи ўрталаригача у ерга ташланади.

Грузия Ироқдаги АҚШ етакчилигидаги коалицияга ҳам ҳисса қўшган эди. Гуржи аскарлари 2008 йилгача Ироқнинг Эрон билан чегарадош минтақаларида хизмат ўтаган.
XS
SM
MD
LG