Линклар

Аҳмадийнажод ўринбосари порахўрликда айбланмоқда


Эрон парламентининг консерватив қарашлардаги вакиллари президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг биринчи ўринбосарини порахўрликда айблаб, унинг ҳибсга олинишини талаб қилмоқда.

Вице-президент Муҳаммад Ризо Раҳимий устида чиққан тортишувлар президент ва асосан унинг тарадорларидан иборат парламент вакиллари ўртасидаги можаронинг навбатдагиси бўлди.

Вице-президент унга нисбатан илгари сурилаётган айбловларни инкор қилмоқда.

Парламентнинг нуфузли вакилларидан бири Илёс Нодирон Раҳимйни “коррупцион ҳалқанинг етакчиси”, дея атади.

Яна бир депутат Али Мутаҳарий адлия идоралари вице-президентнинг коррупцияга аралашганига оид хабарлар асосида уни жиноий жавобгарликка тортишлари лозимлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG