Линклар

logo-print

Ходорковский ўзига нисбатан айблар исботланмаганини айтмоқда


Россия қамоғида қолаётган Юкос нефт ширкатининг собиқ хўжайини Михаил Ходорковский Москвада ўтказилган маҳкамада беш соат давомида кўрсатма бериб, унга нисбатан илгари сурилаётган нефт ўғирлаганлик айбловлари исботланмаганини таъкидлади.

Ходорковский Юкос ширкатининг учта шўъбасида 25 миллиарда АҚШ долларига тенг нефтни ўғирлаганлик ва бу пулларни ювганликда айбланмоқда.

Унинг адвокатлари бу айбловларни бемаъни ва кулгили, дея атади.

Бир вақтлар Россиянинг энг бадавлат кишиси бўлган Ходорковский ҳозирда солиқдан бўйин товлаганлик айби билан саккиз йиллик қамоқ муддатини ўтамоқда. Унга нисбатан айбловларга ўша пайтда президентлик лавозимида бўлган Владимир Путинга қарши чиққани сабаб бўлгани ва сиёсий экани айтилади.

Москва судида ўтаётган маҳкамада Ходорковский икки кундан бери кўрсатма бермоқда. Унга нисбатан илгари сурлаётган янги айбловлар Ходорковсикийнинг яна 22 йилга қамалишига сабаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG