Линклар

logo-print

Хитой Эронга қарши янги санкциялар муҳокамасига қўшилиши мумкин


Хитойнинг Эронга нисбатан янги БМТ санкцияларини жорий қилиш масаласи муҳокамасига қўшилиши кутилмоқда. Дунёнинг қудратли давлатлари ўз ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Исломий Республикага нисбатан навбатдаги санкцияларнинг жорий этилишига уринмоқда.

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер чоршанба куни Хитой вакилларининг БМТ Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари – Қўшма Штатлар, Россия, Франция ва Британия ҳамда Германия иштирокида Ню Йоркда ўтказилажак муҳокамаларга қўшилиши кутилаётганини эълон қилди.

Кушнер Хитой вакилларининг муҳокамаларда қатаншишини “ижобий фактор” дея атаб, расмий Пекин БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан навбатдаги санкцияларини қўллаб-қувватлаши эҳтимоллари ҳақида изоҳ бермади.

Хитой можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш мумкинлигини таъкидлаб, уранни бойитиш дастурларини тўхтатмаётган Эронга нисбатан санкциялар масаласини муҳокама қилишдан бош тортиб келаётган эди.

АҚШ Президенти Барак Обама ўтга ҳафта БМТ Хавфсизлик кенгаши тез кунларда Эронга нисбатан янги санкцияларга оид резолюцияни ишлаб чиқиши лозимлигини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG