Линклар

Оқ уй Карзайни огоҳлантирди


Карзайнинг баёнотлари Кобул-Вашингтон муносабатларидаги совуқчиликни кескинлаштирди

Карзайнинг баёнотлари Кобул-Вашингтон муносабатларидаги совуқчиликни кескинлаштирди

Оқ уй Афғонистон президенти Ҳамид Карзай баёнотлари мунозара келтириб чиқаришда давом этса, унинг АҚШга ташрифини қолдириш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳамид Карзай кейинги кунларда ғарблик иттифоқчилари, хусусан Қўшма Штатлар шаънига кескин танқид ёғдирди.

У билдирган фикр мулоҳазалар президент Барак Обама маъмуриятининг Афғонистон раҳбарининг 12 майга белгилданган Вашингтон ташрифи қолдирилиши мумкинлигидан очиқ огоҳлантиришига сабаб бўлди. Бу эса, Карзай учун жиддий дипломатик оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Оқ уй матбуот вакили 6 апрел куни ўтказилган матбуот анжуманида жумладан бундай деди:

- Президент Карзайнинг келгусидаги фикр мулоҳазалари бундай учрашувнинг конструктив бўлишини таъминалай олиши масаласини албатта кўриб чиқамиз, деди Оқ уй расмийси.

Бу можаро ўтган ҳафта, Карзай Ғарб давлатларини ўтган йилгги президентлик сайлови пайтида рўй берган қонунбузарликлар учун масъул, дея айблаганидан бошланди.

Баёнотларига жиддийлик тусини бериш мақсадида Карзай мухолифат вакиллари ва “халқаро ҳамжамият босимни давом эттирадиган тақдирда”, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қарши курашаётган Толибон ҳаракатига қўшилиш билан таҳдид қилди.
Гиббс президент Карзай коррупцияга қарши курашда самарали бошқарув муҳим аҳамият касб этишини тушуни лозимлигини таъкидлади.

- Биз у ерда ўз мамлакатимиз хавфсизлиги учун курашмоқдамиз. Ва ўйлашимизча, президент Карзай ўз мамлакатининг хавфсизлиги самарали бошқарув ўрнатилмасдан, шунчаки баъзи минтақаларда эктремистик таҳдидларни бартараф қилиниши билангина таъминланмаслигини тушунмоғи лозим, деб ҳисоблаймиз, деди Оқ уй матбуот вакили.

Яна бир огоҳлантирув НАТО томонидан қилинди. НАТО маъмурияти президент Карзайни жамоатчиликнинг альянсга нисбатан ишончига путур етказмасликдан огоҳлантирди.

НАТО матбуот котиби Жеймс Аппатурай халқаро ҳамжамият ва НАТО Афғонистон халқини террорчиларга қарши ҳимоя қилишда “катта уринишларни амалга оширмоқда ва қурбонликлар келтирмоқда ва биз афғон халқи, жумладан энг юқори даражадаги кишилар буни эътироф этишларига умид қиламиз”, дея баён қилди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳабрининг собиқ ўрибосари Питер Гэлбрайтнинг АҚШ телевидениеси орқали қилган баёноти бу мунозаралар оловига мой қуйди. Гэлбрайт 6 апрел кунги чиқишида Карзайнинг “ақлий қобилияти”ни савол остига қўйиб, бу масала Кобулдаги дипломатларни анчадан бери хавотирга солиб келаётганини таъкидлади.

Гэлбрайт ўтган йилги президентлик сайловлари ортидан Афғонистон расмийларини овоз бериш натижаларини қалбакилаштирганлик ва бу борада Кобул ҳукуматига босим ўтказиш ташаббуси билан чиққанидан кейин ишдан бўшатилган эди.

Гэлбрайт Карзай президентлик сайлови натижаларини қалбакилаштирганликда айблаётган ғарблик расмийлардан биридир.

Америкаликлар ва Карзай ўртасида анчадан бери давом этиб келаётган муноазаралар президент Обаманинг 28 март куни Кобулга кутилмаганда сафар қилганидан бери авж палласига чиқди. Карзай ОБаманинг ташрифи ҳақида бир соат аввал хабардор қилинди ва Афғонистон анъаналарига кўра, бу унинг юзи шувут бўлгани рамзи сифатида кўрилди.

Карзай давлат суверенитети масаласида кескин позицияни эгаллаб келади ва кўп марта Афғонистон ҳукумати ҳориж давлатлари таъсирига тобеъ бўлмаслиги шартлиги ҳақида таъкидлаган.

4 апрел куни қабилалар оқсоқоллари қурултойида у ана шу масалага урғу бергани айтилмоқда.

Қурултой пайтида Карзай “афғон халқи ўз президенти кимнигдир қўғирчоғи эмас, балки мустақил президент эканига ишонч хосил қилсагина” Афғонистон равнақ топишини баён қилди.

Афғон халқи, деди у, ўз суверенитетини ва қадриятларига содиқ эканини намойиш қилиши лозим.
XS
SM
MD
LG