Линклар

Ўзбек-қирғиз чегараси ёпилди


Қирғизистондаги сиёсий вазият оғир қолаётган бир пайтда Ўзбекистон ушбу давлат билан ўз чегараларини вақтинчалик ёпишини эълон қилди. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Чегара хизматидан маълум қилишди.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизмати расмийси Жўўдар Исақуловга кўра, қирғиз-қозоқ чегарасида ҳеч қандай қўшимча чоралар жорий этилмаган. Маълумки, 7 апрелдан бошлаб Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати икки давлат ўртасидаги чегарадан ўтиш тартибини чеклаган эди.

Қирғизистоннинг Тожикистон ва Хитой билан чегаралари эса одатдаги тартибда ишламоқда.

Қирғизистон чегара хизмати расмийларига кўра, қўшни давлатларга туташ чегара ҳудудларида осойишта вазият ҳукм сурмоқда.
XS
SM
MD
LG