Линклар

Кобулда худкушлик ҳужуми олди олинди


Афғонистон полицияси пойтахт Кобулда ўзини портлатишни режалаган беш нафар худкуш шахсни ҳибсга олди.

Хабарларга кўра, Афғонистон полициясининг махсус бўлинмаси Кобулда худкуш ҳужуми режалаштирилаётгани хусусида хабар топган.

Махсус бўлинма вакили Абдул Ғафорнинг билдиришича, жанггарилар машинада кетаётган маҳал хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Расмийларга кўра, амалга ошмай қолган ҳужумлар ортида Ал-Қоидага алоқаси бўлган Ҳаққоний гуруҳи турган.
XS
SM
MD
LG