Линклар

Рус десанти Қирғизистонга йўл олди


Россия президенти Дмитрий Медведев Қирғизистондаги рус ҳарбийлари оила-аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Кант ҳарбий базасига махсус бўлинмаларининг 150 нафар аскарини юборди.

- Президент топшириғи билан ҳарбийларимиз оила-аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 150 кишидан иборат иккита ротани Кант авиабазасига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган, деди Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Николай Макаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар минган самолёт Москва вақти билан 14-00да Қирғизистонга учиб кетган.

Айни пайтда Россия президенти матбуот вакили Наталья Тимакова сўзларига кўра, Дмитрий Медведев хавфсизлик кучларига Қирғизистон ҳудудида жойлашган Россия элчихонаси ва бошқа муассасалар ҳимоясини кучайтириш тўғрисида ҳам топшириқ берган.
XS
SM
MD
LG