Линклар

Бишкекда назорат кучайтирилмоқда


Қирғизистоннинг янги муваққат ҳукумати Бишкекдаги намойишлар ортидан кузатилаётган талон-тарожлар олдини олиш мақсадида жиноятчиларга қарши кескин чоралар қўллашини эълон қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Қирғизистонда тузилган муваққат халқ ҳукумати хавфсизлик кучларига талон-тарож билан шуғулланган шахсларга қарата ўт очишга рухсат берган.

-Талончиларга қарши қурол ишлатишга расман рухсат бердим, деди муваққат Ички ишлар вазири Болот Шерниязов телевидение орқали намойиш қилинган мурожаатида.
XS
SM
MD
LG