Линклар

Бакиев истеъфога кетмоқчи эмас


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев истеъфога чиқмаслигини маълум қилди.

Бугун “Эхо Москвы” радиосига интервью берган Бакиев “мен Қирғизистоннинг қонуний йўл билан сайланган президентиман ва ҳеч қандай мағлубиятни тан олмайман”, дея таъкидлади.

Ҳозирги пайтда Қирғизистон жанубида эканини таъкидлаган Бакиев¸ мамлакатни тарк этмаслигини ҳам билдирди.

Суҳбат давомида Бакиев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефонда суҳбатлашгани ва уларнинг ҳол-аҳвол сўраб¸ ўзига ëрдам таклиф қилганликларини маълум қилди.

Қирғизистон раҳбари, шунингдек Бишкекдаги воқеаларни қуролли давлат тўнтариши деб атаб, муваққат ҳукуматни пойтахтдаги зўравонликларда айблади.

XS
SM
MD
LG