Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:18

Бакиев истеъфога чиқиш нияти йўқлигини айтмоқда


Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев мухолифат ҳокимиятни ўз назоратига олганини эълон қилганига қарамасдан, истеъфога кетиш нияти йўқлигини баён қилди.

“Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсида Бакиев ҳозирда мамлакат жанубида экани ва истеъфога чиқишга асос кўрмаётганини таъкидлади.

- Мен давлатнинг сайланган раҳбариман ва ҳеч қандай мағлубиятни тан олмайман. Мен қуролли гуруҳлар томонидан содир этилган зўравонликни ўтакетган қонунбузарлик, деб ҳисоблайман ва ўзимни мағлуб, деб ҳисобламайман, деди Бакиев.

Бу собиқ ташқи ишлар вазири Роза Ўтунбаева муваққат ҳукумат раҳбари, деб эълон қилинганидан бери, Бакиевнинг ахборот воситаларида қилган биринчи чиқиши бўлди.

Айни пайтда, муваққат ички ишлар вазири Болот Шерниёзов хавфсизлик кучларига талончиларга қарши қурол ишлатишга буйруқ берганини маълум қилди. Кейинги икки кун ичида Бишкекда ҳукумат бинолари ва кўплаб дўконлар талон қилинди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги эъолн қилган сўнгги маълумотларга кўра, чоршанба кунгии исён пайтида 90 киши ҳалок бўлиб, мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Ўтунбаева зўравонликларда юзга яқин одам ҳалок бўлганини айтмоқда.

Пайшанба тунда Бишкекнинг турли минтақаларидан автоматлар овози эшитилди.

Пойтахтдаги аксар бинолар чироқлари талончилар диққатини тортмаслик мақсадида ўчириб қўйилган.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, Қўшма Штатлар, Россия, Хитой ва БМТ барча томонларни босиқликка чақирмоқда.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пайшанба куни Қирғизистонга ўзининг махсус вакилини юборажагини маълум қилди.
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон мамлакатда иложи борича тезроқ қонун ўрнатилишига чақирди.
Оқ уй Қирғизистон куч ишлатар идораларининг ҳаракатлари қурбонларга олиб келганидан таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG