Линклар

АҚШ ва Россия Қирғизистон бўҳронини биргаликда ҳал этмоқчи


АҚШ ва Россия Қирғизистонда кўтарилган халқ исёнидан кейин юзага келган бўҳрон устида биргаликда ишлашга келишиб олди, дея маълум қилди Америка расмийлари.

Барак Обама ва Дмитрий Медведев мазкур муаммони Прагада ядровий қуролларни камайтиришга оид битимни имзолашдан аввал муҳокама қилди.

Обаманинг Россия масалалри бўйича бош маслаҳатчиси Майкл МакФол Қўшма Штатлар Қирғизистондаги воқеаларни АҚШ ва Россия ўртасида минтақадаги рақобат, дея ҳисобламалигига алоҳида урғу берди.

МакФол Қирғизистон муаммосини ҳал қилиш бўйича ҳамкорлик АҚШ-Россия ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётганининг яна бир далилидир, дея таъкидлади.

Унинг айтишича, масала хусусидаги муҳокамалар ташаббускори Медведев бўлган.

МакФол икки джавлат Қирғизистондаги бўҳрон ҳал этишга оид аниқ қарор қабул қилинмагани, бироқ мазкур масала хусусида қўшма баёнот эълон қилишиниши мумкинлигига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG